Ўзбекистон | 00:18 / 26.07.2020
42019
5 дақиқада ўқилади

Расмий статистикада қурбонлар сони 110дан ошди. Яна бир ҳомиладор аёл вафот этди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 25 июль куни мамлакатда коронавирусдан 5та ўлим ҳолати ҳақида хабар берди.

Нукус ва Тошкентда иккитадан ҳолат қайд этилган бўлса, яна бир қурбон Жиззах вилоятига тўғри келади.

Эндиликда вазирлик статистикасига асосан, жами қурбонлар сони 111 нафарни ташкил этмоқда.

Биринчи ўлим. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими Давлат Толибаевнинг коронавирус асоратларидан вафот этганини тасдиқлади.

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшаган 37 ёшли Д.Т.да (эркак) иситма, умумий ҳолсизлик ва қуруқ йўтал пайдо бўлгач, жорий йил 10 июль куни республика юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония, ўткир респиратор дистресс синдром ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, мия шиши асоратлари билан кечган.

Шунингдек, беморда семизликнинг 3-даражаси, юрак ишемик касаллиги каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган.

Реанимацион муолажаларга қарамай, беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, мия шишидан вафот этган.

Иккинчи ўлим. Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги Пост-патрул хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси кинология хизмати бўлими бошлиғи, подполковник Есемурат Қайипназаров 49 ёшида коронавирусдан вафот этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшаган 49 ёшли Е.Қ. (эркак) 15-19 июль кунлари Республика Ички ишлар вазирлиги госпиталида даволанган. Унда COVID-19 инфекцияси тасдиқлангач, республика кўп тармоқли тиббиёт марказининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Реанимацион муолажаларга қарамай, беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Учинчи ўлим. Юрак хасталиклари ва қандли диабет билан оғриб келган жиззахлик 58 ёшли аёл пандемия қурбонига айланди.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида яшаган 58 ёшли А.М. (аёл)да COVID-19 инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги асорати билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, қандли диабет каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Реанимацион муолажаларга қарамай, беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Тўртинчи ўлим. Тошкентда инсульт ва инфарктни бошдан кечирган 64 ёшли аёл коронавирус асоратлари оқибатида оламдан ўтди.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 64 ёшли М.С. (аёл) 13–18 июль кунлари Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси кардиология бўлимида даволанган.

18 июль куни унда COVID-19 тасдиқланган ва бемор Тошкент тиббиёт академияси клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган. Аёлга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, зўриқиш стенокардияси, терминал ўпка ва бош мия шиши асоратлари билан кечган.

Шунингдек, бемор бош мия қон айланишининг ўткир бузилишидан (инсульт) сўнгги ҳолат, юрак ишемик касаллиги, миокард инфарктидан сўнгги кардиосклероз, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Кўрилган чораларга қарамай, беморнинг аҳволи кескин оғирлашган. Юрак қон-томир етишмовчилиги, сатурация кўрсаткичи пасайиб бориши, нафас олишининг қийинлашуви бўйича мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан, у ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, терминал ўпка шиши ҳамда бош мия шишидан вафот этган.

Бешинчи ўлим. Тошкентда яна бир ҳомиладор аёл 34 ёшида, 24 ҳафталик ҳомиласи билан коронавирусдан вафот этди.

Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшаган 34 ёшли Б.М. (аёл)да 5 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва 6 июль кунига қадар у Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида даволанган.

6 июль куни бемор шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўтказилган. Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган бўлиб, касаллик ўткир нафас ва юрак етишмовчилиги асорати билан кечган.

Беморда 24 ҳафталик учинчи ҳомиладорлик бўлган ва асоратланган акушерлик анамнези, камқонлик каби ҳамроҳ касалликлар билан оғриган.

Асосий касаллик асоратлари ҳисобига беморнинг аҳволи оғирлашиб, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чораларга қарамай, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Вазирлик хабарларига кўра, вафот этган барча беморлар даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид