Фан-техника | 21:31 / 26.07.2020
10806
1 дақиқада ўқилади

Telegram тест режимида видеоқўнғироқлар хизматини ишга туширди

Telegram iOS учун мўлжалланган иловани янгилади, унда тест режимида видеоқўнғироқлар хизмати пайдо бўлди.

Фото: Shutterstock

Функциядан фойдаланиш учун илованинг сўнгги версиясини кўчириб олиш ёки янгилаш шарт. Сўнгра «созлаш» белгисини 10 марта босиш, очилган дарчада Experimental Feature (Экспериментал функциялар) хизматини ёқиш зарур. Шундан сўнг, видеоқўнғироқлар сервиси ишга туширилади. Ундан фойдаланиш учун суҳбатдошда ҳам янги функция ёқилган бўлиши керак.

Видеоқўнғироқлардан ташқари, Telegram бошқа янгиликларни ҳам тақдим қилди. Масалан, энди аватарга оддий расм ўрнига видеоаватар қўйиш мумкин. Шунингдек, «Атрофдаги одамлар» бўлими ҳам яхшиланди. У орқали суҳбатдошнинг қандай масофада эканини билиш мумкин. Бундан ташқари, 500 иштирокчидан ортиқ бўлган гуруҳларга кенгайтирилган статистикадан фойдаланиш имкони берилди. Мессенжер орқали жўнатиш мумкин бўлган файллар ҳажми 1,5 Гб дан 2 Гб га етказилди. Қайд қилиш жоизки, бу хизматлардан нафақат iOS, балки Android тизимида ҳам фойдаланиш мумкин.

Мавзуга оид