АҚШда коронавирусга қарши вакцина қанча туриши мумкинлиги маълум қилинди
АҚШнинг коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш устида иш олиб бораётган Moderna компанияси ўз вакцинаси билан эмлаш курси учун 50-60 доллар нарх ўрнатмоқчи. Бу ҳақда компаниянинг харидорлар билан олиб бораётган музокараларига яқин манбаларга таяниб Financial Times нашри хабар берди.
Эмлаш курси икки доза вакцина киритишдан иборат бўлгани сабабли бир доза вакцина нархи 25-30 доллар туради. Нашрнинг маълумотларига кўра, бундай нарх АҚШ ва аҳолиси юқори даромадга эга бошқа давлатлар учун ўрнатилиши тахмин қилинмоқда.
Бироқ вакцинани ишлаб чиқиш устида ишлаётган бошқа компаниялар ўз воситаларини анча арзонроқ сотишни режалаштирмоқда. Мисол учун, ўтган ҳафта АҚШ ҳукумати билан 100 млн доза вакцина етказиб бериш бўйича келишувга эришган АҚШнинг Pfizer ва Германиянинг BioNTtech компаниялари ўз вакциналарини 19,5 долларга, AstraZeneca британ-швед компанияси эса 3-4 долларга баҳолаган.
Нашр манбаларидан бирининг таъкидлашича, Moderna сўраётган нарх “бошқа ишлаб чиқарувчилар вакцина учун анча арзон нарх ваъда қилаётганлари сабабли музокаралар олиб боришда қийинчиликлар туғдирмоқда”. Нашрда айтилишича, шу сабабли вакцина учун 50-60 долларлик нарх якуний бўлмайди.
Бу орада Moderna компанияси 27 июлда ўз вакцинаси клиник синовларининг учинчи босқичига ўтишини маълум қилди. Ушбу босқичда бутун АҚШ бўйлаб 30 мингга яқин кўнгилли иштирок этади. Associated Press ахборот агентлигининг маълум қилишича, бу синов иштирок этувчилар сони бўйича дунёдаги энг йириги бўлади.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024