Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган ўта оғир аҳволдаги беморларнинг барчасига бир хил ташхис қўйилган
Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморларнинг 12 нафари ўта оғир аҳволда. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг Kun.uz’га тақдим этган маълумотига кўра, ушбу беморларнинг барчасига «икки томонлама бронхопневмония ковиди оғир кечиши» ташхиси қўйилган.
«Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган 1034 нафар бемор айни пайтда даволанмоқда. Шундан 768 нафари уй шароитида, 266 нафари эса стационар шароитда даволанмоқда. Стационар шароитда даволанаётганларнинг 90 нафари Зангиота туман юқумли касалликлар шифохонасида, 120 нафари Олмалиқ шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида, 100 нафари Қибрай тумани марказий касалхонасида, 120 нафари эса Бекобод шаҳрида жойлашган «Металлургия» шифохонасида, 4 нафари Қибрай туманидаги «Ҳаёт» хусусий клиникасида, 13 нафари республика тиббиёт муассасаларида муолажа олмоқда.
Касалланганларнинг 12 нафари ҳолати ўта оғир, 21 нафари оғир, 53 нафари ўрта, 180 нафари қониқарли аҳволда. Аломатларсиз уй шароитида даволанаётганлар 768 нафарни, пневмония ҳолатидагилар 94 нафарни ташкил этади», дея вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўрақул Орзиқуловнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Вилоят ҳокимлиги томонидан 28 июль куни эълон қилинган рақамлар билан солиштирганда ўта оғир аҳволдаги беморлар сони икки нафарга, қониқарли аҳволдаги беморлар сони эса 39 нафарга, касаллик аломатлари бўлмаган ҳолда уй шароитида даволанаётганлар эса 26 нафарга камайганини кўриш мумкин. Бироқ оғир аҳволдаги беморлар 10, аҳволи ўртача беморлар 7, пневмония ҳолатидагилар эса 25 нафарга кўпайган.
Тўрақул Орзиқуловнинг қайд этишича, 28 июль ҳолатига кўра вилоятда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 2928 нафарни ташкил этади. Шундан 1878 нафари соғайган бўлиб, шу пайтгача беморларнинг 16 нафари вафот этган.
Сўнгги бир кунда 128 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган, 173 нафар беморга соғайгани учун жавоб берилган.
Ўта оғир ҳолатдаги беморларнинг барчасига бир хил – «икки томонлама бронхопневмония ковиди оғир кечиши» ташхиси қўйилган. Уларнинг энг ёши 45, кексаси 74 ёшда, дейилади вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг ахборотида.
Мавзуга оид
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
21:15 / 07.11.2024
Тошкент вилоятида иситиш мавсуми 8 ноябрдан бошланади
11:53 / 06.11.2024
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
22:14 / 05.11.2024