Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 22 ёшли ҳомиладор аёл, Сирдарёда икки кун олдин шифохонага ётқизилган 70 ёшли отахон коронавирусдан вафот этди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 29 июлда ҳам кун давомида, стандарт муайян соатларда коронавирусдан яна 5та ўлим ҳолати ҳақида хабар берди.
Ҳафталардан буён ўлимлар қайси санада рўй бергани очиқланмаяпти. Расмий хабарларда барча вафот этганлар шифохонада даволаниши жараёнида мутахассислар томонидан «консультация ва консилиумлар қилингани, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилгани» алоҳида таъкидланади.
ССВ расман қайд этган қурбонлар сони 131тани ташкил этмоқда.
Яккасарой туманида яшаган ва 19 июлда коронавирус ташхиси қўйилган 52 ёшли эркак вафот этди.
Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшаган 52 ёшли О.Т. (эркак)да жорий йил 19 июль куни COVID-19 инфекцияси тасдиқланган ва Зангиота туманидаги Республика ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дисстрес синдром, ўткир нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.
Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига кескин оғирлашиб, реанимацион муолажаларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Ўзбекистон Молия вазири ўринбосари Ёрқин Турсунов 55 ёшида коронавирус асоратларидан вафот этди.
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида яшаган 55 ёшли Ё.Т. (эркак)да жорий йил 20 июль куни тана ҳарорати кўтарилган ва хусусий тиббиёт муассасаси шифокорларининг тавсияси асосида уй шароитида ва хусусий шифохонада даволанган.
27 июль куни эса ўта оғир ҳолатда Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган. Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.
Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, ўпка шиши, гипергликемик кома каби асоратлар билан кечган.
Шунингдек, бемор қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.
Реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши, гипергликемик комадан вафот этган.
Сирдарё вилоятида 70 ёшли отахон коронавирус қурбони бўлди. У 27 июль куни шифохонага ётқизилган.
Сирдарё вилояти Оқолтин туманида яшаган 70 ёшли М.Т. (эркак)да жорий йил 15 июль кунидан тана ҳарорати кўтарилиб турган. 27 июль куни ҳолсизлик, бутун танада оғриқ кузатилгани сабабли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.
Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.
Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.
Реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Чилонзорда яшаган, 13 июлдан буён реанимацияда бўлган 48 ёшли эркак вафот этди.
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшаган 48 ёшли Х.М. (эркак) 13 июль куни Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасининг реанимация бўлимига оғир аҳволда ётқизилган.
Беморга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.
Беморда касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, терминал ўпка шиши, полиорган етишмовчилик асоратлари билан кечган.
Шунингдек, беморда юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензиянинг 2-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар ҳам кузатилган.
Асосий касаллик асоратлари ҳисобига беморнинг аҳволи стабил оғир бўлиб, реанимацион чораларга қарамасдан, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши, полиорган етишмовчиликдан вафот этган.
Тошкентда иккинчи фарзандига ҳомиладор бўлган 22 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди.
Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 22 ёшли О.Х. (аёл) 15–18 июль кунлари Тошкент шаҳар 9-сон туғруқ комплекси реанимация бўлимида «2-ҳомиладорлик, 2-туғруқ, ўткир камсувлик, икки томонлама пневмония» ташхиси билан стационар шароитида даволанган.
18 июль куни беморда COVID-19 тасдиқлангач, Тошкент шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўтказилган. Ушбу шифохонада унга COVID-19 инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси кўйилган. Касаллик ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги асорати билан кечган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Мавзуга оид
18:29 / 22.10.2021
Ўзбекистонда ковид қурбонлари сони расман 1300га етди, ССВ кунлик ҳолатлар камаймаётганини маълум қилди
19:46 / 08.07.2021
Қонунчилик палатаси депутати коронавирус туфайли вафот этди
10:08 / 08.04.2021
Коронавирус: Сўнгги бир кунда 200га яқин ҳолат аниқланиб, бир бемор вафот этди
10:07 / 07.04.2021