2020 йилнинг биринчи ярмида содир этилган қотиллик жиноятларнинг ҳар учинчиси оила-турмуш муносабатлари билан боғлиқ – ИИВ
Ички ишлар вазирлиги томонидан Сенат қўмитасига тақдим этилган ахборотда қайд этилишича, 2020 йилнинг 6 ойи давомида содир этилган қотиллик жиноятларнинг ҳар учинчиси, оғир тан жароҳати етказиш жиноятларининг 76 таси оила-турмуш муносабатлари билан боғлиқ.
Сенат ахборот хизматининг хабар беришича, 30 июль куни Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида Ички ишлар вазирининг 2020 йил 6 ойи давомида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати бўйича ахбороти дастлабки тарзда эшитилган.
«Оилалардаги нотинчлик, низоларнинг ўз вақтида ҳал этилмаслиги маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчиликнинг эътиборидан четда қолганлиги оқибатида ўта оғир жиноятлар содир этилмоқда.
Жумладан, 2020 йилнинг 6 ойи давомида қайд этилган қотиллик жиноятларнинг ҳар учинчиси, оғир тан жароҳати етказиш жиноятларининг 76 таси оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилган.
Шу билан бирга, оилавий низоларга ўз вақтида барҳам берилмаганлиги оқибатида 5 940 та оила-турмуш муносабатлари доирасидаги ҳуқуқбузарликлар содир этилиб, уларнинг аксарияти, яъни 52,6 фоизи Тошкент, Бухоро, Навоий ва Фарғона вилоятлари ҳиссасига тўғри келади», дейилади Сенат хабарида.
Қайд этилишича, жорий йилда оила-турмуш доирасида тазйиққа учраган хотин-қизларнинг 2 776 нафарига “ҳимоя ордери” берилган.
Мажлисда ёшлар билан ишлашда ҳануз кўплаб муаммолар сақланиб қолаётганлиги, уларни бартараф этишга етарли даражада этибор қаратилмаганлиги оқибатида жорий йилнинг 6 ойида республикада қайд этилган ҳар тўртинчи жиноят ёшлар томонидан содир этилгани таъкидланди. Шунингдек, ички ишлар вазирининг ахбороти ҳудудлардаги сенаторлар ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари томонидан ҳам муҳокама этилди.
Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида республикада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати бўйича ички ишлар вазирининг ахбороти кўриб чиқилиши режалаштирилган. Амалдаги тартибга кўра, вазир бир йилда икки марта парлемент юқори палатасида ҳисобот беришга мажбур.
Мавзуга оид
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024
ИИБнинг шармандали “резултат”и ҳамда “ясалган” жиноят: хаста ва ҳимоясиз аёл қамоққа ташланди
14:07 / 12.09.2024