Дунёда коронавирусдан зарарланганлар сони 17 миллиондан ошди. Тўрт кунда 1 миллиондан ошиқ янги ҳолат қайд этилган
Онлайн тарзда ҳукуматлар берган маълумотлар ва расмий манбалар ахбороти асосида статистикани тақдим этиб бораётган АҚШнинг Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, пайшанба куни бутун дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари сони 17 миллиондан ошди. АҚШда коронавирус туфайли вафот этганлар сони 150 минг кишидан ошган.
Коронавирус пандемияси бошланганидан буён дунёда вирусдан зарарланиш билан боғлиқ қайд этилган ҳолатлар сони 30 июль куни Тошкент вақти билан соат 13:00 ҳолатига кўра 17 миллион 39 мингдан ошган. Жонс Ҳопкинс университети маълумотига кўра, сўнгги бир кунда 347 минг 124та янги ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 17 миллиондан ошган.
Бир кун олдин кунлик ўсиш ҳолатлари сони 210 мингдан ошиқроқ бўлганди.
Дунёда вирус туфайли вафот этганлар сони 667 218тани ташкил этмоқда, сўнгги бир кунда ўлимлар сони - 7 934тага ўсган (чоршанба куни кунлик ўсиш 5085тага тенг бўлганди). Шу вақтгача қарийб 10 млн киши касалликдан тузалиб чиққан.
Пандемия даврида касалланиш ҳолатлари сони 1 миллионлик нуқтадан ўтган давлатлар сони учта - АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистон.
Қўшма штатларда шу вақтгача 4,42 млн ҳолат қайд этилган (кунлик ўсиш - 74 985), 150 713 киши вафот этган (кунлик ўсиш - 1 475), 1,4 млн киши тузалиб чиққан.
The New York Times газетаси маълумотларига кўра, июнь ойининг охиридан бошлаб АҚШда коронавируснинг янги тўлқини кузатилган. Касалликка чалинганларнинг суткалик рекорди 16 июль куни қайд этилган. Бу кунда АҚШда 75,6 минг кишида коронавирус аниқланган.
Бразилияда касалланиш ҳолатлари сони 2,55 миллионга етган (кунлик ўсиш - 69 074), 90 134 киши вафот этган (кунлик ўсиш - 1 595), 1,92 миллиондан ошиқ киши тузалиб чиққан.
Касалланиш ҳолатлари сони кўплиги бўйича учинчи ўринда Ҳиндистон бормоқда. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, сўнгги бир кунда яна 52 минг 123 кишига ташхис қўйилган ва жами ҳолатлар сони 1 583 792тага етган, шундан 34 981 киши вафот этган, 1 миллиондан ортиқ киши тузалган.
Ўлим ҳолатлари сони кўплиги бўйича учинчи ўринда Буюк Британия жойлашган, бу ерда пандемия даврида 46 046 киши коронавирус қурбони бўлган, жами 303 063 киши вирусдан зарарланган.
Worldometer портали маълумотига кўра, сайёранинг ҳар 1 миллион кишисига 86та ўлим ҳолати тўғри келмоқда. АҚШда ҳар 1 млн кишидан 465 нафари вафот этган, Бразилияда бу кўрсаткич - 424га, Ҳиндистонда - 25га, Буюк Британияда эса - 677тага тенг.
Аввалроқ ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус пандемия кучайишда давом этаётганини маълум қилганди: сўнгги олти ҳафтада жами касалланганлар сони икки баробарга кўпайган.
Ташкилот прогнозларига кўра, одамлар фақат 2021 йилнинг иккинчи ярмига бориб вакцина олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 26 июль куни дунёда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 16 миллионлик нуқтадан ўтганди.
- 30 июль куни соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш билан боғлиқ 22 минг 872 ҳолат қайд этилган, шу вақтгача беморларнинг 12 мингдан ортиғи тузалиб чиққан, 132 киши вафот этган. Айни вақтда 9803 бемор даволанмоқда, улардан 365 нафари оғир, 172 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
18:52 / 08.11.2024
Ҳар йили дунёда 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлмоқда — ЖССТ
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
17:08 / 30.10.2024
Дунёда силга чалиниш ҳолатлари ошди – ЖССТ
00:26 / 27.10.2024