Туркия Сардоба офати жабрдийдаларига Қурбон ҳайити муносабати билан инсонпарварлик ёрдамини кўрсатди
Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Элчихонаси Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятидаги Сардоба фалокатидан жабрланганларга қарийб 14 тонна оғирликда инсонпарварлик ёрдами етказиб берди. Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Ўзбекистон ҳукумати томонидан белгиланган эҳтиёжлар рўйхатига мувофиқ, инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ташаббуси билан чиққан эди.
Туркия Ички ишлар вазирлиги, Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) томонидан етказиб берилган гуманитар ёрдам таъминотини олиб борувчи юк машиналари автокарвони 30 июль, пайшанба куни Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятидаги Сардоба туманига мутасаддиларига топширилди.
Шу муносабат билан, Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сурейя Эр баёнот берар экан, 2020 йил 1 май куни содир бўлган талофатдан сўнг, Туркиянинг барча тегишли ташкилотлари ҳамда Ўзбекистон ҳукумати ўртасида яқин ҳамкорлик ўрнатилиб, фалокат натижасида кўрилган талофатларни бартараф этиш учун самарали қадамлар ташланганини қайд этди.
Covid-19 пандемияси дунё миқёсида қийинчиликлар яратаётган бир маҳалда, ушбу бало натижасида юзага келган талофатларини санаб ўтган Меҳмет Сурейя Эр Ўзбекистон президенти Мирзиёев ва давлатнинг барча тегишли ташкилотлари мамлакат аҳолисининг эҳтиёжларини қисқа вақт ичида қондириш учун тезкор чора-тадбирларни амалга оширганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, Ўзбекистонга фалокат оқибатларини енгиллаштириш мақсадида Туркиянинг ТИКА ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги 4000 дона ётоқ тўплами (матрас, кўрпа, ёстиқ, чойшаблар) етказиб берилган эди.
Жорий йилнинг 1 май куни Сардоба сув омбори ўпирилиши оқибатида кўплаб турар-жойлар сув остида қолган. Вилоятдан қарийб 90 минг киши эвакуация қилинган эди. Офат 6 кишининг умрига зомин бўлганди.
Мавзуга оид
18:31 / 23.09.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарёда 10 та гидропост ташкил қилади
08:00 / 13.09.2024
Сирдарёда 2 ёшли боғча боласи вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
16:00 / 07.09.2024
Сирдарё, Навоий ва Тошкент вилоятида “права” олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
08:10 / 06.09.2024