Жаҳон | 19:29 / 31.07.2020
12526
1 дақиқада ўқилади

Абрамович олтин билан боғлиқ бизнесидан воз кечишга қарор қилди

Бутун бошли Highland Gold Mining компаниясининг қиймати эса 1,4 миллиард долларга тенг деб баҳоланган.

Фото: Анатолий Жданов / «Коммерсантъ»

Россиялик миллиардер Роман Абрамович Highland Gold Mining олтин қазиб олиш компаниясидаги улушини сотади. Бу ҳақда Лондон биржаси сайтида хабар қилинди.

Унинг улушини бизнесмен Владислав Свибловнинг Fortiana фирмаси сотиб олади.

Fortiana бизнеснинг 40,06 фоизини сотиб олади, келишув суммаси 574 миллион доллар деб баҳоланмоқда. Бутун бошли Highland Gold Mining компаниясининг қиймати эса 1,4 миллиард долларга тенг деб баҳоланган.

Мазкур хабар ортидан компания акциялари нархи 3,5 фоизга қимматлади. 2020 йил давомида ушбу компания акциялари қарийб 50 фоизга қимматлашди, деб ёзади Bloomberg.

Абрамович 2007 йилдан буён Highland компаниясида улушга эга эди.

Мавзуга оид