Тошкент вилоятидаги «Call center»ларга 30 июль куни «COVID-19» аломатлари бўйича 168 та мурожаат келиб тушгани маълум қилинди
30 июль куни Тошкент вилоятидаги «Call center»ларга 687 та мурожаат келиб тушган, шундан 168 таси «COVID-19» билан боғлиқ , деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги.
«Вилоятнинг ҳар бир шаҳар ва туманларида «Call center»лар фаолиятлари йўлга қўйилган. Уларнинг фаолияти туман-шаҳар хокимлари томонидан шахсан назоратга олинган.
30 июлда «Call center»ларга 687 та мурожаат келиб тушган. Шундан 168 таси «COVID-19» (тана ҳароратини ошиши) бўйича, 33 таси дори-дармон воситалари бўйича, 173 таси озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича, 193 таси бошқа масалалар бўйича мурожаатлардан иборат», дея вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Қобуловнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Қайд этилишича, пандемия давридан «Call center»лар фаолият бошлагандан буён то ҳозиргача фуқаролардан 9 807 та мурожаатлар қабул қилиб олинган. Уларнинг 2371 таси «COVID-19», 607 таси дори-дармон воситалари, 4047 таси озиқ-овқат маҳсулотлари, 2716 таси бошқа масалалар билан боғлиқ.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълумотларига кўра айни пайтда Тошкент вилоятида коронавирус билан касалланганларни даволаш учун 2505 ўрин мавжуд. Шундан 1155 таси вақтинча шифо-ўринлари бўлиб, инфекцияни юқтириб олганликда гумон қилинганлар учун мўлжалланган. Вилоят ҳудудидаги тиббиёт муассасаларида ташкил этилган 1350 та ўрин эса инфекция юқтириб олганларни госпитализация қилиш учун мўлжалланган. Ҳозирги кунда ушбу ўринларнинг 430 тасидан фойдаланилмоқда.
«30 июль куни 136 киши коронавирусга чалингани тасдиқланди, 115 нафар беморга соғайгани учун уйига жавоб берилди. 15 мартдан буён вилоят миқёсида коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 3255 нафарни ташкил этмоқда. Шундан 2159 нафар бемор соғайган бўлса, 16 нафари касаллик асоратлари натижасида вафот этган.
Айни пайтда 1080 киши коронавирусдан даволанмоқда. Уларнинг 256 нафари стационар шароитда, 824 нафари эса уй шароитида белгиланган тартибда муолажаларни олмоқда. Касалланганларнинг 17 нафари ўта оғир, 15 нафари оғир, 64 нафари ўрта, 160 нафари қониқарли аҳволда. Касаллик аломатларсиз кечаётган 824 нафар фуқаро уй шароитида даволанмоқда. Пневмония ҳолатидагилар 145 нафарни ташкил этади», дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўрақул Орзиқулов.
Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар учун 1010та захира жой тайёрлангани маълум қилинди
Мавзуга оид
08:16 / 27.11.2024
Тошкент вилоятида ўз уйида пиротехника воситаларини сақлаб келган шахс ушланди
19:57 / 22.11.2024
«Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ мутахассиси 1,6 минг доллар билан ушланди
21:23 / 21.11.2024
Тошкент вилоятида ҳожатхона учун қазилган чуқурга тушиб кетган фуқаро қутқарилди
14:12 / 15.11.2024