Иқтисодиёт | 16:02 / 31.07.2020
3268
1 дақиқада ўқилади

Евроиттифоқ ялпи ички маҳсулоти рекорд даражада пасайди

Барча кўрсаткичлар бўйича пасайиш 1995 йилдан буён энг кучлиси бўлди.

Фото: iStock

Евроиттифоқ ялпи ички маҳсулоти иккинчи чоракда йиллик ифодада 14,4 фоизга пасайди, деб маълум қилди Евростат статистика агентлиги.

Йилнинг дастлабки уч ойида пасайиш 3,6 фоизни ташкил этганди. Шу тарзда Европа иқтисодиёти рецессияга кирди.

Барча кўрсаткичлар бўйича пасайиш статистика юритиш бошланган 1995 йилдан буён энг кучлиси бўлди.

Аввалроқ Oxford Economics бош эксперти Ангел Талавера учинчи чоракда Евроҳудудда сезиларли иқтисодий ўсиш бўлиши кутилаётганини айтганди.

Еврокомиссия июлдаги ҳисоботида коронавирус пандемияси фонида Евроҳудуднинг реал ялпи ички маҳсулоти жорий йилда 8,7 фоизга пасайишини тахмин қилган.

Аввалроқ АҚШ ялпи ички маҳсулоти 2020 йилнинг 2-чорагида 32,9 фоизга қисқаргани хабар қилинганди

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид