Британиялик аёл коронавирусдан 141 кунда соғайди
Британиялик аёл, коронавирусга чалинган 35 ёшли Фотима Бридл шифохонада 141 кун ўтказгандан кейин соғайди. Таъкидланишича, бу коронавирусдан соғайиш вақти бўйича рекорд узоқ муддат ҳисобланади.
Аёл Британияда ҳали карантин киритилмаган вақтда Марокашдан қайтгандан кейин коронавирусга чалинган ва Southampton General Hospital шифохонасига ётқизилган.
Бридлда коронавирус оғир кечган, унинг ўпкаси ишламай қолган. Шу сабабли аёл узоқ вақт жонлантириш бўлимида қолган. Жумладан, у ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмасига уланган ҳолда 1,5 ой давомида сунъий комада бўлган.
Шифокорларнинг таъкидлашича, Бридлда ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмасига уланган ҳолда яшаб кетиши имконияти 40 фоизни ташкил қилган. Бироқ аёл комада қолган вақтда бу имконият даражаси тобора камайиб борган.
Мавзуга оид
15:20 / 14.11.2024
Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар Британия бозорига экспорт қилинади
13:07 / 09.11.2024
Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
17:59 / 08.11.2024
Британияда эркак газли ичимликларга қарамликдан қутулиш учун гипноздан фойдаланди
09:05 / 07.11.2024