Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ коронавирусга қарши курашда ўрнак олиш керак бўлган мамлакатни айтди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) фавқулодда ҳолатлар бўлимининг техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкхове Вьетнамнинг коронавирус инфекциясига қарши курашдаги ҳаракатларига юқори баҳо берди ва бошқа давлатлар учун ўрнак қилиб кўрсатди.
«Вьетнам пандемияга қарши курашда тезкор ва тўлиқ қамраб олувчи ҳаракатларни қилмоқда. Уларда эпидемияни жиловлашга ёрдам берувчи тизим бор. Шуни барча мамлакатларда кўришни истардик. Вьетнамда юқумли касалликларга қарши курашнинг бой тажрибаси бор», - деди Мария Ван Керкхове.
«Вьетнамнинг тиббиёт соҳасига юклама жуда кам бўлди ва у ерда ўлим даражаси ҳам жуда паст бўлди. Улар эпидемияга ҳеч қандай имконият қолдиришмади ва янги ўчоқларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун барча чораларни кўришмоқда», - деди соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда ҳолатлар бўйича ЖССТ дастури раҳбари Майкл Райан.
Аввалроқ Вьетнамнинг янги коронавируснинг тарқалиш ўчоғига айланган Дананг шаҳри маъмурияти барча аҳолини (1,1 млн кишини) COVID-19 тестидан ўтказмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
31 июль куни Вьетнамда 3 ойдан бери давом этаётган коронавирус пандемияси давридаги илк ўлим ҳолати қайд этилди.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
20:13 / 19.05.2026