Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмазор туманида содир бўлган ёнғинда 6 нафар фуқаро қутқариб қолинди
Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Фото: Тошкент шаҳар ФВБ
Бугун, 3 август куни, соат 13:32да Олмазор тумани, Шимолий Олмазор кўчаси 13-уйнинг 12 хонадонида ёнғин келиб чиққан.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, ёнғин уй ошхонасига ва ошхона жиҳозларига зарар етказган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 13:38да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 13:59да тўлиқ бартараф этилиб, уйнинг 50 кв.м майдони сақлаб қолинган.
Қайд этилишича, 6 нафар фуқаро зудлик билан хавфсиз жойга олиб чиқилиб, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Ёнғин жойига 3 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.
Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
11:45 / 03.03.2026
Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
10:20 / 21.02.2026
Учтепадаги бозор ёнғини бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди
09:20 / 21.02.2026
Изза қурилиш бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди
12:59 / 19.02.2026