Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда пластик карталардан ўғрилик содир этган шахс суд олдида жавоб беради
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 29 май кунидан 9 июнь кунига қадар бўлган вақт оралиғида 20 ёшли И.М. Тошкент шаҳридаги “Қўйлиқ деҳқон бозори” ҳудудида ўрнатилган банкомат ёнида бўла туриб, мазкур банкомат ёнига пластик картадаги пулни нақдлаштириш мақсадида келган жами 7 нафар фуқарога пулларни нақдлаштиришда ёрдам беришини айтган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, бу шахс улардан пластик картасини олиб, пулларни нақдлаштириш жараёнида пластик картага уланиш SMS хабарномасини ўзининг уяли телефон рақамига яширинча ўрнатиб, пластик карта рақами ва кодини уяли алоқа воситасига сақлаб олиб, мазкур фуқароларнинг пластик картаси ҳисобида мавжуд бўлган жами 10.497.410 сўм пул маблағларини яширин равишда эгаллаб ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида, И.М. айбланувчи тариқасида жалб қилинган ва лозим бўлган эҳтиёт чораси танланган. Тергов ҳаракатлари якунига кўра, жиноят иши айблов хулосаси билан тегишлилиги бўйча судга юборилган.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
15:50 / 11.06.2026