Ўзбекистон | 20:45 / 03.08.2020
5968
1 дақиқада ўқилади

Украинадаги ўзбекистонликлар чартер рейс орқали олиб келинади

Украинада қолиб кетган ўзбекистонликлар Киев–Харьков–Тошкент–Киев чартер рейсида ватанга қайтиши мумкин.

Транспорт вазирлигининг ахборот хизмати AllTrip.uz компанияси Windrose  авиакомпанияси билан ҳамкорликда Украинадан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган йўловчилар учун Киев–Харьков–Тошкент–Киев йўналишида чартер қатновини амалга оширишини хабар қилди.

Қайд этилишича, Киев–Харьков–Тошкент чартер рейси 2020 йилнинг 5 августида амалга оширилиши белгиланган. Тошкент–Киев йўналишидаги чартер парвози 6 август куни амалга оширилади.

«Авиачипта нархлари ва парвоз бўйича батафсил маълумотларни +998 78 140 00 00 телефон рақами орқали олишингиз мумкин», дейилади Транспорт вазирлигининг хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 1 август куни Республика махсус комиссияси хориждаги ўзбекистонликларни олиб келиш учун 2 августдан 16 августга қадар амалга ошириладиган навбатдаги чартер рейслар жадвалини эълон қилганди. Унга кўра, Россия, Жанубий Корея, Хитой, Ҳиндистон, Туркия, БАА, Миср ва АҚШдан жами 24 рейс амалга оширилиши режалаштирилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид