Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дуров Telegram сотилиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди
Павел Дуровнинг сўзларига кўра, унга Telegram’ни блоклашни истаган мамлакатлар билан боғлиқ иккита фонд таклиф билан чиққан.
Фото: Reuters
Telegram асосчиси Павел Дуров мессенжер сотилмаслигини маълум қилди.
«Биз фойдаланувчиларимизга хиёнат қилиш билан шуғулланмаймиз. Биз Telegram’ни сотмаймиз — на қисман, на тўлиқ. Бу ҳар доим бизнинг позициямиз бўлиб қолади», — деди у.
Дуровнинг сўзларига кўра, унга Telegram’ни блоклашни истаган мамлакатлар билан боғлиқ иккита фонд таклиф билан чиққан. Таклифларда мессенжер тез орада ишлашдан тўхташи, шунинг учун компаниянинг уларда жойлашган қисмини сотиш ягона йўл эканлиги айтилган.
«Биз айрим мамлакатлардаги операцион қувватларимизни сотиш тўғрисидаги таклифларни ҳамиша рад этганимиздан фахрланаман», — деб таъкидлади у.
18 июнда Россияда Telegram блокдан чиқарилди. Мессенжерни 2018 йилдан буён мамлакат ҳудудида блоклашга ҳаракат қилишганди.
Мавзуга оид
19:43 / 24.12.2025
Дуров Путин 2013 йилда унга Россияда эмас, балки хорижда бизнес юритишни маслаҳат берганини айтди
12:02 / 10.12.2025
Қарз сўрайдиган сохта таниш – Telegram’да профилни нусхалаш билан боғлиқ фирибгарлик кўпаймоқда
12:23 / 08.12.2025
Telegram Passkey функциясини ишга туширди, энди парол ва SMS киритиш шарт эмас
10:41 / 01.12.2025