Ўзбекистон | 20:03 / 06.08.2020
30476
3 дақиқада ўқилади

Коронавирусга олинган тест нима учун баъзида нотўғри чиқади? Мутахассис изоҳ берди

«Hoshimov iqtisodiyoti» дастури доирасида Беҳзод Ҳошимов Сан-Францискодаги Калифорния университети профессори, вирусолог олим Шароф Тугизов билан «Covid-19’нинг келиб чиқиши, тарқалиши ва давоси» мавзусида суҳбат уюштирди

- Нима учун коронавирусга олинган тест баъзида нотўғри чиқади?

- Бунинг сабаблари жуда ҳам кўп. Тест тизимининг ўзи мукаммал ишламаслиги мумкин. Иккинчиси, намунанинг қандай қилиб олиниши. Агар намуна касалликнинг бошида олинса, унда хато кам бўлади. Чунки бурун-ҳалқумда вирус бўлади. Агар касаллик белгилари бошланган вақтда бўлса, вирус пастга тушган бўлса, вирус юқорига кўп чиқмаслиги мумкин. Бу ерда кўп нарса касалга ҳам боғлиқ. 

Тест натижалари нотўғри манфий ёки нотўғри мусбат чиққанида вазиятга қараб аниқлаш керак. Натижани, ПЗР протоколи, беморнинг аҳволини кўриш керак. Ўшанда бирор нарса дейиш мумкин. Буни умумий қилиб айтиш қийин. Лекин [тест натижаларида] хато жуда кўп бўляпти. 

- Ҳарорат, босим, намлик ва коронавирус ҳақида гаплашсак. Қандай намлик ёки босимда вирус ўзини ёмон ҳис қилади? Намлик юқори бўлгани яхшими, ёки ҳаво қуруқроқ бўлгани яхшими? Иссиқ бўлгани яхшими ёки совуқ бўлганими?

- Ҳаво 35-38 даража бўлса, намлик 95 бўлса, вирус тез ўлади. Юқори намликда пўстлоғи емирилади. Офтобда ҳам вирус тез, 5-10 дақиқада ўлади. Лекин бу ташқаридаги вирус. Организмни ичидаги вирусга у нарсалар ёрдам бермайди.

 - Вирус ҳаво орқали тарқаладими? Масалан, биноларда умумий кондиционерлар тизими бор. Вируснинг физик хусусиятлари ҳақида гапирадиган бўлсак, вирус ҳаводан оғирми, яъни масалан, оғзимдан чиқиб, гравитация бўлиб ерга тушиб кетадими ёки ҳавода сузиб кетадими?

- Бу тўғрисида олимларда 2та катта фикр бор. Биринчи фикр бу – аэроген вирус. Яъни ҳаво орқали тарқалиши мумкин. Агар концентрация катта бўлса. Вирус жуда ҳам кичкина нарса. У ҳавода анча вақт бўлиши мумкин. Агар томчи бўлса, пастга тез тушади, лекин вируснинг парчалари бўлса, ҳавода юриши мумкин.

Шунинг учун ҳам ҳозир Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига 200-300 нафар киши вирусни аэроген, ҳавода тарқаладиган деб эълон қилинглар деган талаб билан чиқишди. Лекин бу тўғрисида кучли илмий мақолалар йўқ.

Хавф бор, ҳаводан тарқалиб кетиши мумкин. Шунинг учун ҳам ниқоб тақиш керак. Вирус ҳавода бўлганида ҳам концентрацияси паст бўлса, уни ниқоб ушлаб қолади. Кичик концентрациядаги вирус инфекция чақирмайди.

Тўлиқ суҳбатни Hoshimov iqtisodiyoti’нинг Youtube’даги канали орқали кўриш мумкин.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти