Жаҳон | 19:22 / 07.08.2020
2090
1 дақиқада ўқилади

Ҳонгконг аҳолиси коронавирусга тестдан бепул ўтказилади

 Ҳонгконгда коронавирус тарқалиши қайтадан авж олган бўлиб, суткасига 100га яқин ҳолат аниқланмоқда.

 Ҳонгконг маъмурияти раҳбари Кэрри Лэм икки ҳафта ичида шаҳарнинг барча аҳолиси учун коронавирусга бепул тест йўлга қўйилишини ваъда қилди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.

 Лэмнинг қайд этишича, тест ўтказиш симптомсиз кечаётган коронавирус ҳолатларини аниқлашга ва касалликнинг ҳонгконгликлар орасида тарқалишини секинлаштиришга ёрдам беради.

 У шунингдек, текширувлар барча санитария талабларига риоя қилган ҳолда ўтказилишини, ҳукумат навбатлар пайдо бўлишига йўл қўймасликка ҳаракат қилаётганини айтди.

Ҳонгконгда 7,5 млн киши яшайди. Шаҳарда коронавирус тарқалиши қайтадан авж олган бўлиб, суткасига 100га яқин ҳолат аниқланмоқда.

 Пандемия бошланганидан буён Ҳонгконгда 3,8 мингта касаллик юқтириш ҳолати аниқланган, 46 киши вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид