Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кореядаги Hyundai заводига ишга юборишни ваъда қилиб, 21 млн сўм олган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона шаҳрида яшовчи С.Т. Жанубий Корея давлатига бориб ишлашни кўпдан бери орзу қилиб юрарди, деб ёзади Postda.
2019 йилнинг май ойида шаҳар марказида жойлашган кафеларнинг бирида таниши Т.А.ни учратиб қолиши унга бу орзуси амалга ошадигандек умид берди. Унга ўз мақсадини айтганда, Т.А. ўз ёрдамини таклиф қилган. Бу иш қўлидан келишини айтиб, танишлари орқали уни Жанубий Корея давлатидаги Hyundai автомобил заводига ишга юборишга ваъда берган. Албатта текинга эмас. Олдиндан С.Т.дан 21 миллион 200 минг сўм пул олган.
С.Т. “ана кетаман-мана кетаман” билан кутиб юраверган. Орадан кунлар, ойлар ўта бошлади. Лекин Кореяга бориб ишлаш орзулигича қолиб кетди. Т.А. бир йилдан зиёд вақт ўтса ҳамки ваъдасини бажармагач, жабрланувчи ички ишлар органига мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Одамларни лақиллатган Т.А. энди қилмиши учун қонун олдида жавоб бериши тайин, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026