Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат хориждаги фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ҳукуматга парламент сўрови юборади
Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлисида Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.
Ушбу парламент сўрови фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Президентнинг виртуал ҳамда халқ қабулхоналари, Омбудсман, ҳудудлардаги ҳокимликлар, Россия Федерациясидаги мамлакатимизнинг дипломатик миссияларига юборилган мурожаатлар асосида шакллантирилган.

Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг долзарб муаммоларини ҳал этиш масаласи Сенатнинг диққат марказида турганлиги, Ўзбекистон-Россия парламентлараро ҳамкорлик бўйича қўшма комиссияси фаолиятининг марказий мавзуларидан бири эканлиги таъкидланди.
Россия томони билан ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш тўғрисида иккита битим, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун фуқароларни ташкилий асосда қабул қилиш, уларнинг республикадан ташқаридаги иш жойига хавфсиз етиб боришини таъминлашнинг қулай шарт-шароитларини яратиш тўғрисида шартномалар тузилган бўлса-да, эришилган давлатлараро битимларни тегишли равишда бажариш билан боғлиқ жиддий муаммолар сақланиб қолмоқда.
Мисол учун, Москва шаҳридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонасининг маълумотларига кўра, Россияда меҳнат фаолиятини олиб бораётган барча меҳнат мигрантларининг 25,4 фоизи тегишли патентни расмийлаштирмай ишламоқда. Яъни Россия қонунчилигига кўра ноқонуний фаолият олиб бормоқда.
Икки томонлама битимлар борлигига қарамай, фуқароларни ишга ташкилий тарзда жойлаштириш кўрсаткичлари пастлигича колмоқда. Масалан, 2019 йилда Россияда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва хусусий агентликлар томонидан ташкилий тарзда қабул қилиш орқали 1425 киши ишга жойлаштирилди.
Тартибсиз меҳнат миграциясининг мавжудлиги, меҳнат мигрантларининг жамиятга мослашуви паст даражадалиги билан боғлиқ муаммолар ҳал этилмагани, рус тилини, Россия Федерациясининг меҳнат ва миграция тўғрисидаги қонун ҳужжатларини суст даражада билиш фуқароларимизнинг ҳуқуқларини таъминлашда кўплаб муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Сенаторлар томонидан хориждаги фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳукумат олдида турган устувор масалалар сирасига киришини таъкидлаб ўтилди.
Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Сенати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисида қарор қабул қилди.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026