Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенаторлар ҳарбий хизматга қабул қилиш ва ҳарбий хизматдан бўшатиш мезонларини аниқ белгиловчи қонунни маъқуллашди
Олий Мажлис Сенатининг видеоконференцалоқа тарзида бўлиб ўтаётган олтинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди.
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳоновнинг қайд этишича, қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ йўналишдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ягона кўринишга келтиришга, соҳада қўлланадиган тушунча, атама ва номланишларни бир хил талқин этилиши имконини беради.
Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишдан кўзланган асосий мақсад:
Биринчидан, ҳарбий хизматга қабул қилиш ва ҳарбий хизматдан бўшатиш мезонларини аниқ белгилаб бериш;
Иккинчидан, сержант унвони ўрнига янгидан киритилган
I, II, III даражали сержант унвонлари ҳамда кема таркибидаги унвонларда бўлган ўзгаришларни қонун ҳужжатларида акс эттириш;
Учинчидан, илгари Мудофаа вазирлиги ваколатида бўлган ҳарбий кийим-кечакда юриш тартиб-қоидаларини белгилаш ваколатини куч тузилмалари мавжуд вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг раҳбарларига бериш;
Тўртинчидан, олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш ҳарбий тайёргарлик ўқув марказлари ва курсларида олиб борилиши мумкинлигини белгилаш.
«Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар амалдаги қонун ҳужжатларини мувофиқлаштириш ҳамда қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этишга замин яратади», - дея сенаторнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Муҳокамалардан сўнг сенаторлар томонидан ушбу Қонун маъқулланди.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026