Жаҳон | 19:50 / 11.08.2020
25700
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасини танқид қилди

11 август куни Россия президенти Владимир Путин дунёдаги илк вакцина давлат рўйхатидан ўтказилганини эълон қилди.

Photo: REUTERS / Dado Ruvic

Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси Америка ишланмаларидан ортда ва жуда кам синовлардан ўтган. Бу ҳақда АҚШ президентининг ёрдамчиси Келлиан Конуэй Fox News телеканали эфирида айтди.

У Россия стандартларини танқид қилди.

«Бизда олтита вакцина учинчи босқичда, улар эса ҳали бунгача етиб боришмади», — деди Конуэй.

АҚШ президенти Дональд Трамп 3 ноябрда бўлиб ўтадиган сайловларга қадар коронавирусга қарши вакцина пайдо бўлиши ҳақида айтганди.

11 август куни Россия президенти Владимир Путин дунёдаги илк вакцина давлат рўйхатидан ўтказилганини эълон қилди. У вакцина барча текширувлардан ўтганини айтди. Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко препарат хавфсиз ва юқори самарадорликка эга эканлигини билдирди.

Ғарб фармацевтика компаниялари вакцинанинг сифати ҳали номаълум эканлигини айтиб, уни рўйхатга олишни ортга суришга чақирганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бунга жавобан вакцина халқаро стандартлар асосида синовдан ўтказилганини маълум қилди.

Мавзуга оид