Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марғилонда гаров ўйнаб, Nexia’га 3 тонна цемент юклаган ҳайдовчига чора кўрилди
6 август куни марғилонлик фуқаро ўз таниши билан катта маблағ эвазига гаров ўйнаб, Nexia русумли автомашинасига қопланган 3 тонна цемент маҳсулотларини юклаб «Қашқар» маҳалласи бўйлаб ҳаракатланган. Бу хатти-ҳаракат тасвирланган видео ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда тарқалган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, автомашинанинг юк кўтариш имкониятидан бир неча баробар ортиқча босим унинг таянчларининг дарз кетишига сабаб бўлиб, ҳайдовчи ва атрофдагилар ҳаётига катта хавф туғдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026