Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияга киришнинг янги қоидалари ўрнатилди
Туркия ҳукумати мамлакатга кириш учун бир қатор янги қоидалар ўрнатди. Маълум қилинишича, сайёҳлар Туркияга парвоз вақтида анкета тўлдириб, унда Туркияда қоладиган жойлари манзилини ва ўзларининг контакт маълумотларини кўрсатишлари лозим.
Фото: Getty Images
Бу маълумотлар кейинчалик агар рейсда коронавирусга чалинганлар аниқланса, улар ёнида учганларни топиш учун ички ишлар вазирлиги маълумотлар базасига киритилади.
Шунингдек, турк томони талаби билан Туркияга учадиган рейсларда қўл юки учун чекловлар киритилган. АТОР маълумотларига кўра, самолётларга фақат аёллар сумкалари, эркаклар портфеллари, ноутбук учун ғилофлар, болалар сумкалари, ичида Duty Free’дан харид қилинган товарлар бўлган пакетларни олиб ўтиш мумкин. Парвоз вақтида йўловчилар ниқобларда бўлишлари лозим. Шу сабабли авиакомпаниялар парвоз вақтида йўловчиларга таом тортишдан воз кечишларига тўғри келган.
Сайёҳлар Туркияга келгач, уларнинг тана ҳарорати ўлчанади. Ҳарорати 37,8 даражадан юқори бўлган йўловчилардан ярим соатдан кейин яна ҳароратини ўлчатиш ва шифокор кўригидан ўтиш сўралади. Агар ҳарорат ўзгаришсиз қолса, сайёҳдан коронавирусга бепул тест (ПРЦ) олинади. Агар таҳлил натижаси манфий чиқса, яъни сайёҳда коронавирус аниқланмаса, у гид ҳамроҳлигида аэропортни бемалол тарк эта олади.
Мавзуга оид
10:18 / 09.04.2026
Туркияда яшириниб юрган қидирувдаги шахс Ўзбекистонга қайтарилди
19:27 / 05.04.2026
Бош консулхона Туркияда бўлиб турган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
01:20 / 30.03.2026
Туркия курдларни Эронга қарши урушга қўшилишдан огоҳлантирди – ОАВ
22:32 / 28.03.2026