Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда 2000 доллар олган кафедра доценти фирибгарлик устида ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Андижон вилоят бошқармалари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Андижон давлат тиббиёт институти кафедра доценти Г.Қ. дастлаб фуқаро Ш.Б.ни мазкур институтга ўқишга киритиб қўйишга ваъда бериб 8000 АҚШ доллари талаб қилгани, бироқ ҳужжат топшириш муддати ўтганлигини маълум қилиб, Қирғизистон Республикаси Ўш давлат университетига ўқишга киритиш эвазига талаб қилинган пуллардан 2 000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан кафедра доценти Г.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади Бош прокуратура хабарида.
Мавзуга оид
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026
Андижондаги поликлиникада фожиа: 4 киши вафот этди
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
12:31 / 02.06.2026