Жаҳон | 19:39 / 13.08.2020
13459
3 дақиқада ўқилади

Трамп Россияни G7'га қайтaриш ҳақида жиддий ўйламоқда

Фото: Getty Images

Трапм G7 – саноатда етакчи миллатлар гуруҳи таркибига Россияни таклиф қилиш ҳақида жиддий ўйламоқда. Бу ҳақда Associated Press хабар қилмоқда. Қримдаги воқеалардан кейин Россия G7 таркибидан чиқариб юборилган эди.

Трамп ноябрда ўтадиган АҚШ президентлик сайловларидан кейин еттилик билан саммит ўтказишни режалаштираётганини айтганди. У бу йиғилишда Россияни ҳам таклиф қилмоқчи.

«Сайловдан кейин кўп ишларни амалга оширишни хоҳлайман. Учрашувлар онлайн тарзда ўтказиш ва видеоконференциялардан фойдаланишда давом этмоқчиман», деган эди Трамп Оқ уйдаги брифинг давомида.

Июнь ойида Европа Иттифоқи давлатлари G-7'нинг бошқа аъзолари каби Россиянинг гуруҳга қайтишига қарши эканликларини билдирганди. Яқинда Германия ташқи ишлар вазири Ҳайко Маас мамлакат Россиянинг «катта еттилик» сафига киришига қарши эканини айтганди.

Россия 2014 йил Украина ва Қримга нисбатан ҳарбий ҳаракатлар сабаб G8 таркибидан чиқариб юборилган. Ўшанда дунё жамоатчилиги Қрим истило қилинган деб топганди.

AҚШ президенти янги саммитда Росссия билан бир қаторда Жанубий Корея, Aвстралия ва Ҳиндистонни ҳам такилиф қилиши мумкин. У «Путинни ҳам саммитга таклиф қилдингизми?», деган саволга «Барча қатори уни ҳам таклиф қилдим», деб жавоб берди.

G7 расмий ташкилот эмас, унинг штаб-квартираси ҳам йўқ. Унга Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, Буюк Британия ҳамда AҚШ каби давлатлар киради. G7 cаммитларида одатда Европа Иттифоқининг 27 аъзоси ҳам иштирок этади.

G7 ОАВда «катта еттилик» деб хато талқин қилинади. Бунга сабаб G7 «Great seven» деб ифодаланиши, аслида эса G7'нинг маъноси «Group seven», яъни еттилик гуруҳи. У ташкилот ҳам эмас ва расмий қарорлар қабул қилмайди. Йиғилиш қабул қилган қарорлар расмий ҳисобланмайди. G7 доирасида мамлакатлар глобал мавзуларни муҳокама қилишади.

Мавзуга оид