Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юқори Чирчиқда ўз акасини дўппослаб, пичоқлаган шахсга жиноий иш очилди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жорий йилнинг 4 июль куни Юқори Чирчиқ тумани «Файзобод» маҳалласида яшовчи 46 ёшли З.Д. шу маҳаллада яшовчи акаси 53 ёшли Ҳ.Д. билан акасининг уйида суҳбатлашиб ўтириб, ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолган.
Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, жанжал давомида З.Д. акасининг турли жойларига қўли билан уриб, сўнг ошхона пичоғи билан қўл соҳасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган.
Натижада, Ҳ.Д. олган тан жароҳатлари билан туман марказий тиббиёт бирлашмасига даволаниш учун ётқизилган.
Ўтказилган судга оид тиббий экспертизанинг хулосасида Ҳ.Д.нинг олган тан жароҳатлари оғирлик даражасига кўра оғир тан жароҳатлари тоифасига кириши кўрсатиб ўтилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан З.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Эҳтиёт чораси сифатида қамоқ танланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:36 / 22.04.2026
Юқори Чирчиқда ўқувчи қизга шилқимлик қилган мактаб директори 5 суткага қамалди
19:10 / 09.04.2026
Ясама жиноят судда “синди”: бахмаллик Санжарнинг ҳолига маймунлар йиғларди, агар...
21:49 / 18.03.2026
“Шаҳзод -Gold” уч ярим йилга озодликдан маҳрум қилинди
13:44 / 26.02.2026