АҚШда қуруқликда ҳаракатланиш бўйича тезлик рекорди ўрнатилди
АҚШнинг Бонневиль туз кўлида Speed Demon стримлайнери поршенли ички ёнув двигателига эга автомобиллар орасида қуруқликда ҳаракатланиш бўйича янги тезлик рекордини ўрнатди. Стримлайнер 775 км/соат тезликка эришган.
Машина максимал тезликка эришганига қарамай, унинг иккита уринишдаги ўртача тезлиги рекорд сифатида қайд қилинган. У 757 км/соатни ташкил қилган.
Стримлайнер Chevrolet’нинг 6 литр ҳажмга эга, 8 цилиндрли HEMI двигатели ва 7 поғонали автоматик узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Двигател 2500 от кучини беради. Машина 4 та ғилдиракка эга бўлиб, унинг иккита олд ғилдираги кетма-кет жойлашган.
Аввалги тезлик рекорди ҳам Speed Demon’га тегишли бўлган ва 2018 йилда ўрнатилган. Ўшанда Стримлайнер 722 км/соат тезликка эриша олган.
Мавзуга оид
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
14:32 / 16.11.2024