Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда рекорд даражада кунлик касалланиш қайд этилди
Ҳиндистонда бир кун ичида коронавирусга чалинганлар сони бўйича антирекорд қайд қилинди. Охирги суткада мамлакатда 67 мингга яқин касалланган аниқланган.
Шунингдек, охирги 24 соат ичида вирусдан 942 киши вафот этган. Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 2,4 млнга яқинлашиб қолди.
Мамлакатда коронавирусдан ўлимлар сони 47 мингдан ошди. ОАВнинг маълум қилишича, Ҳиндистонда охирги 2 ҳафта давомида кунлик ўсиш ўртача 50 минг ҳолатни ташкил қилмоқда.
Айни вақтда Ҳиндистон коронавирусга чалинганлар сони бўйича АҚШ ва Бразилиядан кейин 3-ўринни эгалламоқда.