Трампнинг капитали бир йил ичида 300 миллион долларга қисқарди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг капитали охирги йил ичида 300 млн долларга камайган. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, Трампнинг капитали 2,7 млрд долларгача қисқарган. Умуман олганда, у президент лавозимига киришгандан кейин ўз бойлигининг 10 фоизини йўқотган.
Трампга тегишли бизнес-структураларнинг йўқотишлари коронавирус пандемиясининг кўчмас мулк бозорига салбий таъсири билан янада ортган. Танқидчиларнинг фикрича, бунда қисман Трампнинг айби ҳам бор, чунки у коронавирусни жиддий қабул қилмаган.
Таъкидланишича, Трамп капиталига Нью-Йоркнинг Уолл-стритидаги бино, 5-авенюдаги Трамп минораси ва Vornado Realty Trust билан биргаликдаги мулки нархи тушиб кетиши қаттиқ зарба бўлган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Трампга қарашли бизнес-империянинг иқтисодий кўрсаткичлари янада ёмонлашиши мумкин, чунки пандемиянинг унинг активларига таъсири ҳали тугамаган.
АҚШ ҳукуматининг ахлоқ масалалари бўйича бошқармаси 31 июлда АҚШ президентининг 2019 йил учун даромадлари бўйича маълумотларни эълон қилган. Таъкидланишича, Трамп ўтган йил камида 446 млн доллар ишлаб топган.
Мавзуга оид
18:15 / 14.10.2024
Уй сотиб олишга бўлган қизиқиш пасайишда давом этяпти
19:02 / 27.09.2024
Уйнинг энг арзон ижараси Туркманистонда, қиммати – Қозоғистонда
21:05 / 16.09.2024
Тошкентда одамларнинг мулкини алдов йўли билан эгаллаган шахслар ушланди
18:44 / 10.09.2024