ЖССТ эпидемиологи давлатларни карантин жорий қилмасликка чақирди
ЖССТ яна ҳаммага ниқоб кийиб юришни маслаҳат берди.
Ташкилотнинг бош эпидемиологи Марии Ван Керкхове COVID-19’нинг иккинчи ва кейинги барча тўлқинлари пайтида карантинга йўл қўйиб бўлмаслигини маълум қилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) кенг жамоатчиликни коронавирус пандемияси туфайли энди карантин жорий қилмасликка чақирди. Бироқ, ташкилот илгари чеклов чораларини сўзсиз бажаришни талаб қилганди.
Пандемия бошланишида ЖССТ дунёнинг деярли барча мамлакатларига коронавирус тарқалишини камайтирувчи қаттиқ карантин жорий этишни тавсия қилди. Энди ташкилот бош эпидемиологи Мария Ван Керкховенинг фикрича, COVID-19’нинг иккинчи ва ундан кейинги тўлқинларида карантинга йўл қўйиш керак эмас.
Унинг иқтисодий оқибатлари тиббий жиҳатдан келиши мумкин бўлган эҳтимолий ҳолатдан анча юқори туради. Ниқобларни тақиш ва ижтимоий масофани сақлаш етарли чоралар бўлади.
Мутахассислар, шунингдек, карантин пайтида мактабларнинг ёпилишини «авлод ҳалокати» деб ҳисоблайди. Улар ушбу чекловлар туфайли саратон, инфаркт ва инсультга чалинган беморларнинг аҳволи кескин ёмонлашганини таъкидлашди. Карантин юзлаб жиддий касалликларни, депрессия, стресс, ишсизлик ва ижтимоий низоларни келтириб чиқариши мумкин.
Мавзуга оид
19:15 / 15.11.2024
ЖССТ: 2018 йилдан бери дунёда тиббиёт муассасаларига 7,4 мингдан ортиқ ҳужум уюштирилди
18:19 / 13.11.2024
ЖССТ мактаб ўқувчиларига юклама ортиб бораётганидан хавотирда
18:52 / 08.11.2024
Ҳар йили дунёда 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлмоқда — ЖССТ
17:48 / 01.11.2024