Жаҳон | 21:12 / 18.08.2020
2678
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда 120 мингга яқин маҳбус афв этилди 

Индонезия ҳукумати мамлакат мустақиллигининг 75 йиллиги нишонланиши доирасида 119 минг 175 нафар маҳбуснинг жазо муддатини қисқартирди. Бу ҳақда Tempo.Co нашри хабар берди. 

Фото: SABINE HEINLEIN

Авф этиш доирасида 1438 маҳбус озодликка чиқарилган. Қолган маҳбусларнинг жазо муддати 1 ойдан 6 ойгача қисқартирилган.

“Афв этиш ўзини яхши тутган маҳбусларни қадрлашга қаратилган. Агар улар ўзларини яхши тутишмаганда, афв этилмасдилар”, деб айтган мамлакатнинг ахлоқ-тузатиш муассасалари бош директори Рейнхард Силитонг.

Таъкидланишича, ушбу дастур барча маъмурий ва асосий талабларни бажарганлар, жумладан турмада 6 ойдан кўпроқ ўтирган, интизомни бузмаган ва ривожланиш дастурида фаол қатнашган маҳбусларга тақдим этилган.

Таъкидланишича, афв этиш натижасида давлат маҳбусларни овқатлантиришда 176 миллиард рупий (11,9 млн доллар) тежайди.  

Индонезия адлия ва инсон ҳуқуқлари вазири Ясонна Хлаолининг таъкидлашича, озодликка чиқариш ахлоқ-тузатиш муассасаларида муваффақиятга эришишдаги муҳим ечим ҳисобланади. У маҳбусларни ўз устида ишлашга ва яхши одамга бўлишга ундайди, деб таъкидлаб ўтган вазир.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид