«Ўзбекинвест» компанияси 2020 йилнинг I-ярим йиллигида халқаро қайта суғурталаш бозорида ўз иштирокини 8 баробарга оширди
Дунёда юзага келган коронавирус пандемияси билан боғлиқ бўлган чекловларга қарамай, суғурта секторини ривожлантиришда фаол иштирок этиб келаётган «Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта компанияси 2020 йилнинг I-чи ярим йиллик фаолияти натижалари бўйича асосий кўрсаткичларнинг ижобий динамикасини намойиш этиб, барқарор ўсишини таъминлади ва суғурта бозорида етакчилик мавқейини сақлаб қолди.
Компаниянинг Lloyd’s ва бошқа халқаро бозорларда фаол иштироки натижасида халқаро қайта суғурта бозоридан 345.0 млн АҚШ доллари миқдорида мажбуриятларни олишга эришди, бу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 8 баробарга ошди.
Қайта суғурта операцияларининг кескин кўпайишига ва қайта суғурта қилиш географиясини тубдан кенгайишига эришилди. Натижада, 279 та шартномалар тузилди ва дунёнинг 36 мамлакатидан турли хил хавфлар суғуртага қабул қилинди.
Ушбу йўналишда компания Allianz SE (Германия), Zurich Insurance Group (Швейцария), Tokyo Marine & Nichido Fire Insurance Co. Ltd. (Япония), АХА (Франция), People Insurance Company of China (Хитой), Korean Reinsurance Company (Корея) ва бошқа етакчи трансмиллий суғурта ва қайта суғурта компаниялари билан ҳамкорлик қилади.
Шу йилнинг биринчи ярмида миллий экспортчиларга хорижий мамлакатларга товар ва хизматлар экспорти суғуртаси бўйича 712,5 млн АҚШ доллари миқдорида суғурта ҳимояси тақдим этилиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 278%га ўсди.
Тузилган шартномалар бўйича қабул қилинган суғурта мажбуриятлари 27,7 трлн. сумни, яъни 2,7 млрд АҚШ доллари эквивалентини ташкил этди
Мамлакатимиз аҳолиси билан олиб борилган фаол ишлар натижасида 19,5 млрд сўм миқдорида суғурта мукофотлари йиғилиши таъминланди, бу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 107%га ўсди.
Компаниянинг ҳудудий бўлинмалари томонидан 52,2 млрд сўм миқдорида суғурта мукофотлари йиғилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 118%га ўсди, бу усиш асосан кишлок жойларда жойлашган туман суғурта бўлимлари томондан 35,8 млрд сўм миқдорида йигилган суғурта мукофотлари хиссасига тугри келиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 124%га ўсиши кузатилди.
Корпоратив секторда ташкилотлар билан олиб борилган фаол ишлар натижасида 94,4 млрд сўм миқдорида суғурта мукофотлари йиғилиши таъминланди.
2020 йилнинг I-чи ярим йиллигида 328,0 мингдан ортиқ жисмоний ва юридик шахслар билан шартномалар тузилди ва компаниянинг мижозлар базаси 116%га кенгайди.
Биринчи ярим йилликда суғурта товонлари тўловларининг миқдори кескин ошди, бунда мурожаат этилган 7 575 та даъво бўйича 18,4 млрд сўмдан ортиқ суғурта қопламалари тўлаб берилди, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 баробарга ошди. Суғурта тўловларининг жадал ўсиши жорий йилнинг апрель ойида Бухоро вилоятидаги кучли шамолдан зарар кўрган аҳолининг уй-жойлари ва корхоналар мол-мулкига, шунингдек Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида сув омборининг тўғонини ёрилиши оқибатида зарар кўрганларга тўлаб бериши билан боғлиқ.
Фаол халқаро суғурта фаолияти натижасида давлат инвестиция дастурлари доирасида АҚШ, Япония, Корея, Туркия, Россия, Швейцария ва бошқа мамлакатларнинг хорижий инвесторлари томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари бўйича қабул қилинган мажбуриятлар ҳажми 17 млрд АҚШ долларини ташкил этди.
Компаниянинг инвестиция портфели 128,6%га, ялпи даромади 153,7%га ўсди, шакллантирилган суғурта заҳиралари ҳажми 298,3 млрд сўмни ташкил этди. Харажатларни 10,6 млрд сўмга қисқартириш ва оптималлаштириш орқали компаниянинг соф фойдаси 2 бараварга ошган ҳолда 4,5 млрд сўмни ташкил этди.
Республика вилоятлари, шунингдек шаҳар ва туманлар ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш жараёнларини тўлақонли таъминлаш мақсадида, жорий йилда «Суғурта мактаби» ташкил этилди ва бугунги кунда муваффақиятли тизимли фаолият олиб бормоқда. Мактаб фаолияти доирасида 680 дан ортиқ ходимлар ва суғурта агентлари учун онлайн вебинар ва семинарлар ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сонли қарори ижроси доирасида компания ўз олдига экспортни суғурталаш бўйича хизматларни ривожлантириш ва ошириш, инновацион суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, онлайн суғурталашни оммалаштириш ва суғурталовчиларнинг шахсий ва мулкий манфаатлари учун ишончли суғурта ҳимоясини таъминлаш бўйича кенг мақсад ва вазифалар белгилаб олган.
«Ўзбекинвест» ЭИСК АЖ Матбуот хизмати
Мавзуга оид
10:04 / 04.11.2024
“Ўзбекинвест” компанияси Lloyd’s of London бош қароргоҳида Ўзбекистон суғурта бозори тақдимотини ўтказди
10:00 / 18.10.2024
“Ўзбекинвест” компаниясида “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинганининг 35 йиллиги ва “Ўзбек тили байрами куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди
09:00 / 03.10.2024
Лондондаги Chartered Insurance Institute “Ўзбекинвест” компаниясига Халқаро профессионал ҳамкор ташкилот мақомини берди
10:00 / 30.08.2024