Жаҳон | 16:09 / 19.08.2020
5443
1 дақиқада ўқилади

Норвегия "жосуслик можароси" сабабли Россия дипломатини мамлакатдан чиқариб юборишини маълум қилди

Аввалроқ Норвегия полицияси хавфсизлик хизмати (PST) "россиялик разведкачи"га давлат сирини берган 50 ёшли шахс қўлга олинганини маълум қилганди.

Фото: norway.mid.ru

Норвегия фуқароси жосусликда гумонланганлиги сабабли россиялик дипломат Норвегиядан чиқариб юборилади. Бу ҳақда Норвегия ТИВга таяниб Эн-эр-ко телекомпанияси хабар берди.

"Биз Россия элчихонаси ходими персона нон грата эканлигини ва унинг Норвегияни тарк этиши сўралганини маълум қиламиз. Чунки у дипломатлик мақомига тўғри келмайдиган ҳаракатларни амалга оширган", - дейилади мамлакат ТИВ баёнотида.

Аввалроқ Норвегия полицияси хавфсизлик хизмати (PST) "россиялик разведкачи"га давлат сирини берган 50 ёшли шахс қўлга олинганини маълум қилганди. Қайд этилишича, у15 август куни Осло шаҳрида қўлга олинган.

Ушбу шахс хорижий давлатга "Норвегия манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган" ахборотни тақдим этишда айбланмоқда.

Хабар қилинишича, жосусликда гумонланаётган шахс сувости қувурларини сертификатлаш билан шуғулланувчи DNV GL компаниясининг етакчи ходими бўлган.

Мавзуга оид