Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
11 марта операция қилинган фуқаронинг мурожаати назоратга олинди – Сенат
Жиззахлик аёл 11-жарроҳлик амалиётидан кейин аҳволи оғирлашгани, бунга шифокорларнинг нотўғри операцияси сабаб бўлганини таъкидлаган.
Карантин даврида фуқаролар Олий Мажлис Сенатининг виртуал қабулхонаси ҳамда Сенат Раисининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ҳам мурожаат йўлламоқда, дея хабар бермоқда юқори палатанинг ахборот хизмати. Қайд этилишича, Сенат аъзолари ҳудудлардаги реал ҳолат билан танишиб, муаммо ва камчиликларни ҳал этишмоқда.
«Яқинда Жиззах вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро М.Шунк Олий Мажлис Сенатига ижтимоий тармоқ орқали мурожаат йўллаб, 3 йил давомида даволаниб келаётгани, 11 маротаба жарроҳлик амалиётини ўтказгани ва охирги 11-жарроҳлик амалиётидан кейин аҳволи оғирлашиб қолганлигини қайд этган. Шифокорларнинг нотўғри жарроҳлик амалиёти туфайли бундай аҳволга тушиб қолганини таъкидлаган.
Куни кеча Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов Жиззах вилоятида бўлиб, ушбу мурожаатни ўрганди. Фуқаро М.Шункнинг ҳолидан хабар олиб, унинг муаммоларини бартараф этиш бўйича тегишли мутасаддиларга кўрсатма берди», дейилади Сенат хабарида.
Таъкидланишича, мурожаатчига кейинги жарроҳлик амалиёти ўтказилиши ва ижтимоий қўллаб-қувватланишида кўмак берилган. Шунингдек, мазкур масала сенатор томонидан назоратга олинган.
Мавзуга оид
18:24 / 08.04.2026
Сенат ялпи мажлисида шаҳарсозлик, йўл инфратузилмаси ва риелторликка оид муҳим қонунлар маъқулланди
22:27 / 07.04.2026
Давлат органи ёки мансабдор шахснинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланади
21:18 / 07.04.2026
Автомобил йўлларида сунъий тўсиқ ва нотекислик яратиш тақиқланиши мумкин
18:28 / 07.04.2026