Ўзбекистон | 17:26 / 20.08.2020
8167
1 дақиқада ўқилади

Чорвоққа Ғазалкентни айланиб ўтиб олиб борувчи йўл ташкил этилмоқда

Тошкентдан Чорвоққа бориб келишда Ғазалкент шаҳрига кирмасдан ўтиб кетиш имконияти яратилади, деб маълум қилди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Фахриддин Давруков.

«Маълумки, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Ҳожикент сиҳатгоҳи ёнидан ўтган йўлнинг торлиги сабаб у ерда тирбандликлар юзага келмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон ҳукумати томонидан шу йўлни кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида Чорвоқ туристик зонасига Ғазалкент шаҳрини айланиб ўтиб олиб борувчи йўл ташкил қилинмоқда. Бунда йўловчиларга Ғазалкент шаҳрига кирмасдан ўтиб кетиш имконияти яратилади.

Бундан ташқари, сайёҳларнинг Чорвоқ, Чимён ва Амирсой ҳудудига чиқиб кетиш йўлида ҳосил бўлаётган тирбандликларни бартараф қилиш мақсадида Ғазалкент шаҳридаги кўприк ҳам замонавий талаблар асосида қайта таъмирланиб ишга туширилди», – дея Давкуровнинг сўзларини келтирмоқда қўмита ахборот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, май ойида Тошкентда илк уч қаватли йўл ўтказгич қуриб битказилган, лойиҳа «Тошкент-Чимён» йўналиши бўйича масофани 22 километрга қисқартириши маълум қилинган.

Мавзуга оид