Жамият | 22:56 / 20.08.2020
7194
3 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда 600 дона вирус блокаторининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати сўнгги кунларда аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича маълумот берди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ва вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Унда Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро А.Ж шартли харидорга умумий қиймати 48 миллион сўмлик 600 дона вирус блокаторларини ноқонуний равишда сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Тадбир давомида фуқаро С.А.нинг ҳам ноқонуний хатти-ҳаракатига чек қўйилди. У шартли харидорга умумий қиймати 16 миллион сўмдан ортиқ бўлган, 193 дона вирус блокаторни сотишга урингани фош этилди.

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Яхна чой идишидаги гиёҳвандлик воситалари фош этилди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Тўрткўл туманида тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида «Тошкент-Нукус» йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро А.А. бошқарувидаги «Isuzu» русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина кабинаси ичидаги 2 дона яхна чой идишида таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжуд бўлган 746 дона «Трамадол» дори воситалари борлиги аниқланди.

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Тезкор тадбир давомида ушбу гиёҳвандлик моддалари фуқаро Р.Р.га тегишли эканлиги маълум бўлди.

Cифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Навоий» чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Г.А. бошқарувидаги «DAF» русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинанинг кабина қисмида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган қиймати 22,5 миллион сўмлик, 16 қути «Альтевир», 10 қути «Диферелин» ва бошқа турдаги дори воситалари борлиги маълум бўлди.

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Яна бир ҳолатда «С.Нажимов» чегара божхона постида фуқаро Ш.Ш. бошқарувидаги «DAF» русумли автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилди. Текширув давомида, автомашина кабинасининг том қисмида умумий қиймати 107,6 миллион сўмлик, 36 дона қути «Клексан 4000», 400 дона қутида «Lianhua Qingwen Jiaonang» ва 10 дона қутида «Архимакс 1000мг» номли дори воситалари яширилгани аниқланди.

«Иссиқ об-ҳаво шароитида сақлаш ва ташиш қоидаларига риоя қилмаган ҳолда юртимизга олиб киришга уринилаётган бу каби дориларнинг сифатига ким кафолат бера олади?», – дейилади Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабарида.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид