Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Истанбулдаги Хора ибодатхонасини масжидга айлантириш тўғрисида топшириқ берди
Ушбу қарор Аё София ибодатхонаси масжидга айлантирилганидан бир ой ўтгач қабул қилинди.
Фото: Reuters
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулдаги музей мақомига эга Хора ибодатхонасини масжидга айлантириш топшириғини берди. Бу ҳақда Европа оммавий ахборот воситалари ёзмоқда.
Хора ибодатхонаси номи билан танилган Халоскор Исо черкови Истанбулдаги дастлабки кўринишини сақлаб қолган Византия черковларидан бири ҳисобланади. У 1948 йилдан туристлар учун очиқ бўлиб, Карие музейи деб аталади.
Ушбу қарор Аё София ибодатхонаси масжидга айлантирилганидан бир ой ўтгач қабул қилинди.
10 июль куни Туркия олий маъмурий суди Аё София ибодатхонасини музейга айлантириш тўғрисида 1934 йилда қабул қилинган қарорни бекор қилганди.
Шундан сўнг Эрдўған ибодатхонани масжидга айлантириш тўғрисидаги фармонни имзолади. 24 июль куни Аё Софияда илк намоз ўқилди.
Аё София ибодатхонасига Византия императори Юстиниан I томонидан асос солинган ва 537 йилда очилган.
Мавзуга оид
15:36 / 07.04.2026
Истанбулда Исроил консулхонаси олдида отишма рўй берди
19:27 / 05.04.2026
Бош консулхона Туркияда бўлиб турган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
10:17 / 25.03.2026
272 та масжидда фавқулодда огоҳлантириш ускуналари ўрнатилди
11:22 / 24.03.2026