Спорт | 21:15 / 22.08.2020
22285
1 дақиқада ўқилади

Мессини сотиб олишга даъвогар клублар номи маълум қилинди

Франциянинг «Пари Сен-Жермен», Италиянинг «Ювентус» ва «Интер» клублари каталонлар ҳужумчисини сотиб олиш истагида.

Фото: Getty Images

«Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионел Мессини сотиб олишга даъвогар клублар номи маълум бўлди, деб хабар бермоқда The Sun.

Франциянинг «Пари Сен-Жермен», Италиянинг «Ювентус» ва «Интер» клублари каталонлар ҳужумчисини сотиб олиш истагида. Қайд этилишича, ПСЖ аргентиналик футболчи учун йирик миқдордаги маблағни таклиф этишга қодир, Италияда эса Месси Испаниядагига қараганда камроқ солиқ тўлайди ва бу ҳам футболчининг танловига таъсир кўрсатиши мумкин.

21 август куни «Барселона» раҳбарияти 33 ёшли Мессини сотиши мумкинлиги маълум қилинди. Шу билан бирга клуб Мессини олиб қолишга ҳаракат қилмоқда. Аргентиналик футболчининг клуб билан шартномаси 2021 йил ёзида тугайди.

Месси клубдаги вазиятдан анчадан буён норози. Жамоа бу йилги мавсумда совринсиз қолди.

Мавзуга оид