Жаҳон | 00:28 / 26.08.2020
8885
1 дақиқада ўқилади

Қора денгизда топилган кон Туркияга Европага газ экспорт қилиш имконини бериши мумкин

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу туркиялик тадқиқотчилар томонидан Қора денгизда топилган табиий газ кони Туркияга Европага газ етказиш имконини беришини айтди.   

Фото: Anadolu agency

“Туркия Қора денгиздаги кондан олинадиган газни ҳам ўзи ишлатади, ҳам Европага етказади”, деб айтган Човушўғлу.   

21 август куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркия Қора денгизда йирик захираларга эга газ конини топганини эълон қилган. Анқара 2023 йилга келиб ушбу кондан олинадиган газни ички бозорга етказишни мўлжалламоқда. Таъкидланишича, кон захиралари ҳажми 320 млрд кубметрни ташкил қилади. Эрдўғаннинг айтишича, яқин орада мутасаддилар кондан газни олишнинг техник масалаларини ҳал қилиб, уни бурғилашни бошлашади. 

Туркия энергетика ва табиий захиралар вазири Фотиҳ Дўнмез топилган кон захиралари қиймати 65 млрд долларга етиши мумкинлигини айтган. Бу орада яна бир туркиялик мутахассис, Халқаро энергетика агентлиги раҳбари Фотиҳ Бирол кондаги газ захираларини 80 млрд долларга баҳолаган. 

 

Мавзуга оид