ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш тартиби тафсилотлари аниқлаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2020 йилдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 489-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат ўзининг мазмуни ва аҳамияти бўйича турлича бўлган ҚҚС маъмурчилиги билан боғлиқ Тартибларни тасдиқлайди, шунингдек чет эл юридик шахслари билан боғлиқ хабарномалар шакллари тасдиқланади.
Norma’нинг ёзишича, Қарор билан:
- Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби (1);
- Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби (2);
- ҚҚС базасини товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби (3);
- Товарларга (хизматларга) ҳақ тўлаш бўйича мажбурият умид қилиб бўлмайдиган қарздорлик деб эътироф этилганда ва уни ҳисобдан чиқариш лозим бўлган ҳолларда ҚҚС базасига тузатиш киритиш тартиби (4);
- Чет эл юридик шахсларида иштирок этиш тўғрисидаги хабарномаларнинг шакллари, уларни тўлдириш ва тақдим этиш тартиби (5);
- Назорат қилинадиган чет эл компаниялари ҳақидаги хабарномаларнинг шакллари, уларни тўлдириш ва тақдим этиш тартиби (6) тасдиқланди.
ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш тартиби асосий тасдиқланадиган тартиблардан бири ҳисобланади. Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚС суммасини ўрнини қоплаш солиқ тўловчининг аризасига асосан солиқ органлари томонидан камерал текширув ўтказилгандан кейин амалга оширилади.
Агар камерал солиқ текшируви натижаларига кўра солиқ органи қайтарилиши баён этилган солиқ суммаси ўрнини тўлиқ ёки қисман қоплаш тўғрисида қарор қабул қилса, кўрсатилган сумма солиқ тўловчига ариза тақдим этилган кундан эътиборан 60 кундан кечиктирмай қайтарилади.
Қуйидаги солиқ тўловчилар учун солиқ суммаси ўрнини тезлаштирилган тарзда қоплаш тартиби имконияти мавжуд:
- йирик солиқ тўловчилар;
- банк кафолатини тақдим этган ёки солиқ органлари билан гаров шартномасини имзолаганлар;
- экспортни амалга оширувчи шахслар;
- хорижий давлат дипломатик ва унга тенглаштирилган ваколатхоналар;
- маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим иштирокчилари;
- солиқ мониторинги иштирокчилари.
Тезлаштирилган тартибда қоплаш етти кун ичида амалга оширилади. Бунда қопланиши баён этилган солиқ суммаси асосланганлиги юзасидан камерал солиқ текшируви умумий тартибда ўтказилади.
5- ва 6-Низомлар 2022 йил 1 январдан кучга киради.
Ҳужжат 15.08.2020 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
08:40 / 09.09.2024
Экспорт қилувчилар учун ҚҚС қоплаш тартиби соддалаштирилди
13:50 / 05.09.2024
ХМТ лойиҳаларига етказилган товарлар учун маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ҚҚС қайтарилади
07:53 / 04.09.2024