Жамият | 13:42 / 26.08.2020
10346
2 дақиқада ўқилади

«Темир дафтар»га киритилган талабалар тўлов-контракт чегирмаларини қай тартибда олиши маълум қилинди

Бугун, 26 август куни АОКА штабида Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда вазирлик ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев «Темир дафтар»га кирган оилаларда тўлов-контракт асосида ўқийдиган талабалар 4 миллион сўмлик чегирмани қай тартибда олишлари ҳақида маълумот берди.

«Талаба «темир дафтар» рўйхатига киритилган оила аъзоси эканлигини тасдиқловчи маълумотни ўзи таҳсил оладиган ОТМ раҳбариятига тақдим этиши зарур. Бундай маълумотни олиш учун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари (яъни ўзи яшаб турган ҳудудий бўлинмаси)га мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ», деди Бабашев.

Бундан ташқари, ОТМ томонидан етим, чин етим, ногирон бўлган талабаларга ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига ҳам 4 миллион сўмлик ижтимоий ёрдам берилиши белгиланган. Шунингдек, молиявий ёрдам бериладиган талабалар олий таълим муассасаси раҳбарияти аралашувисиз, талабалар кенгаши томонидан танланади. Олий таълим муассасаси раҳбарияти муассасанинг ўз бюджети ҳисобида қанча маблағ борлиги, унинг қанчасини ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларга контракт тўловида енгиллик учун ажратиш имконияти мавжудлиги ҳақида талабалар кенгашига маълумот беради. Кенгашнинг ўзи талабалар орасидан ҳақиқатан муҳтож бўлган, молиявий ёрдам бериш ўринли бўлганлар рўйхатини шакллантиради.

Мавзуга оид