Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой пойтахтида коронавирусга чалинган бирорта бемор қолмади
Хитой пойтахти Пекин шифохоналаридан коронавирусга чалинган охирги икки бемор чиқди. Пандемия бошидан бери биринчи марта Пекиннинг тиббиёт муассасаларида коронавирусга чалинган бирорта бемор қолмади. Бу ҳақда Пекиннинг гигиена ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмитаси маълум қилди.
Умуман олганда, Пекинда пандемия давомида коронавирус билан касалланган 935 нафар бемор қайд қилинган. Улардан 335 нафари июнда “Синфади” улгуржи бозорида коронавирус тарқалиши вақтида касалланган.
Ҳозирда Пекинда эпидемиологик назоратнинг енгиллаштирилган чоралари амал қилмоқда, кўчаларда ниқоб тақиш аввалгидек шарт эмас. Бироқ ниқобларсиз жамоат транспортида юриш, дўконлар, кинотеатрлар, давлат муассасаларига ташриф буюриш ҳамон тақиқланган.
Пандемия бошидан бери Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 85 мингга етган, улардан 4,6 минг киши вафот этган. Ҳозирда Хитой шифохоналарида коронавирусга чалинган 347 нафар бемор қолмоқда.
Мавзуга оид
12:19 / 20.05.2026
«Бир-биримизга ёрдам беришимиз керак» – Пекинда Путин ва Си музокаралари бошланди
15:00 / 29.07.2025
Пекинда сув тошқинлари оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
11:29 / 05.05.2025
Ўзбекистонда Пекин технология институти филиали очилиши мумкин
13:12 / 11.12.2024