Ўзбекистон | 21:43 / 27.08.2020
23574
2 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқда ҳоким билан бирга учлик ҳам ўзгарди

Бўстонлиқ туманига янги прокурор, ИИБ ва давлат солиқ инспекцияси бошлиғи тайинланди.

27 август куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Бўстонлиқ туманига Жўрабек Аҳмедов ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар бергандик. Kun.uz манбасига кўра, туман ҳокими билан бирга сектор раҳбарлари ҳам ўзгарган.

Туман прокурори вазифасига Ўктамжон Саидов тайинланди. У Ўктамжон Саидов 1973 йилда Қашқадарё вилояти Касби туманида туғилган.

Шу пайтга қадар Ўктамжон Саидов Сурхондарё вилояти прокурори, Шеробод тумани прокурори, Бош прокуратура бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасига Зарифжон Зокиров тайинланди. У ҳозиргача Давлат солиқ қўмитаси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётган эди.

Зарифжон Зокиров шу вақтга қадар Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ маъмуриятчилиги билан ишлаш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Туман ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасига Шерзод Шермуҳамедов тайинланди. У 1977 йилда Тошкент вилояти Қибрай туманида туғилган.

Шу пайтга қадар у Чирчиқ шаҳар ИИБ бошлиғи, Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили – марказ бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Мавзуга оид