Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукусда ҳарбийлар учун 2та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди
27 август куни Нукус шаҳрида Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари учун қурилган 2 та кўп қаватли турар-жой биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Kun.uz'га Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.
Янги хонадон калитларини топшириш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари Женгисбай Ембергенов, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Фарҳоджон Шерматов, Нукус гарнизони ҳарбий прокуратураси раҳбарияти, ҳарбий хизматчилар оилалари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Нукус гарнизонидаги «Ватанпарвар» маҳалласида бунёд этилган иккита 5 қаватли турар-жойлар 30 хонадондан иборат.
Маълум қилинишича, охирги 3 йилда биргина Шимоли-ғарбий ҳарбий округида 300 нафардан зиёд ҳарбий хизматчилар учун имтиёзли ипотека кредити асосида 8та уй қурилган.
Айни кунларда Нукусда Мудофаа ишлари бошқармасининг янги биносини қуриш, Нукус полигони инфратузилмасини такомиллаштириш борасида ишлар давом этмоқда.
Мавзуга оид
14:08 / 02.03.2026
Айрим ҳудудлар аҳолисига боғча пули камайтириб берилади
09:24 / 13.02.2026
Тошкент, Янги Тошкент ва Нукусда креатив парклар ташкил этилади
18:16 / 21.01.2026
Эрдўған Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва куч тузилмалари раҳбарларини қабул қилди
18:36 / 13.01.2026