Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси шифохоналарга етказилиши бошланди
Россиянинг коронавирусга қарши ишлаб чиқилган биринчи вакцинаси синовларнинг 3-босқичи доирасида шифохоналарга етказилиши бошланди. Бу ҳақда Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилди.
Фото: ABC
“Бугун бизда муносиб қурол пайдо бўлди – бу вакцина ва у ҳозирда фуқаролик айланмасига етказилиши бошланмоқда. Жумладан, Москва мэри сайтида синовларнинг 3-босқичида иштирок этиш учун ёзилиш бошланди. Ушбу синовларда деярли 40 минг киши иштирок этади”, деб айтган Мурашко.
Бундан бир кун аввал Москва мэри Сергей Собянин 18 ёшдан катта ва соғлиғида муаммоларга эга бўлмаган москваликларга Гамалея номидаги марказ томонидан ишлаб чиқилган вакцина синовларининг 3-босқичида иштирок этишни таклиф этган.
Мурашконинг таъкидлашича, вакцина ишлаб чиқилишида хайрия маблағлари ҳам жалб қилинган. “Вакцинанинг ишлаб чиқилишида қўшимча қурилмалар харид қилиш, клиник синовлар ўтказиш ва ишлаб чиқариш учун хайрия маблағлари ҳам келиб тушган”, деб таъкидлаб ўтган вазир.
Мурашконинг айтишича, Россияда коронавирус эпидемияси ҳали тўлиқ якунланмаган: ҳозирда 80 мингдан кўпроқ киши шифохоналарда қолмоқда ва ҳамон ёрдам зарур.
“Биз коронавирусга қарши курашни мантиқий якунига етказишимиз керак”, деб таъкидлаб ўтган соғлиқни сақлаш вазири.
Мавзуга оид
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
23:53 / 31.01.2026
Олимлар Нипаҳ вирусига қарши вакцина ишлаб чиқишди
18:06 / 29.01.2026
ЖССТ Ўзбекистонни қизамиқдан холи мамлакат мақомидан маҳрум қилди
15:47 / 06.08.2025