TikTok раҳбари Трамп билан низо туфайли истеъфога чиқди
«Сиёсий вазият кескин ўзгарди» ва корпоратив устувор йўналишларни «жиддий қайта кўриб чиқишга тўғри келди», дея маълум қилди TikTok раҳбари. У компания Трамп маъмуриятини судга берганидан бир неча кун ўтгач, истеъфога чиқди.
TikTok ижтимоий тармоғи бош ижрочи директори Кевин Майер иш бошлаганидан уч ой ўтиб истеъфога чиқди, деб хабар бермоқда Reuters.
Бу TikTok ҳукуматнинг АҚШда ушбу илова ишлашига қўйган тақиқига қарши чиқиб, Трамп маъмуриятини судга берганидан бир неча кун ўтгач содир бўлди.
Майернинг сўзларига кўра, сўнгги бир неча ҳафта ичида «сиёсий вазият кескин ўзгарди» ва у корпоратив устувор йўналишларни «жиддий қайта кўриб чиқишга» мажбур бўлди. «Ушбу фонда ва биз [АҚШ маъмурияти билан] тез орада келишувга эришишни кутаётганимиз сабабли, мен компаниядан кетишга қарор қилганим тўғрисида хабардор этмоқчиман», деб ёзган у корпоратив хатида.
TikTok агентликка ижрочи директор истеъфога чиқаётганини тасдиқлади. Сўнгги бир неча ойдаги сиёсий ҳолат Майернинг роли кўламини «сезиларли даражада ўзгартирди», дея таъкидлашган компанияда.
АҚШ расмийлари фикрича, TikTok америкаликларнинг махфий маълумотларини Хитой ҳукумати вакилларига бериши мумкин. Июль ойи бошида АҚШ давлат котиби Майк Помпео мамлакат ҳудудида ушбу иловани блоклаб қўйиш тўғрисида муҳокамалар бўлиб ўтганини хабар берди. Ўшанда у фуқароларга «шахсий маълумотлар хитойлик коммунистлар қўлига тушиб қолмаслиги учун» ижтимоий тармоқдан эҳтиёткорлик билан фойдаланишни маслаҳат берди.
3 август куни АҚШ президенти Дональд Трамп TikTok’ни 15 сентябрга қадар Америка компаниясига сотиб юборишни талаб қилди. Унинг таъкидлашича, агар битим белгиланган вақтгача амалга оширилмаса, илова «ишдан чиқади». Бир неча кундан сўнг, Трамп АҚШ фуқароларига TikTok’га эгалик қилувчи ByteDance компанияси билан ишлашни тақиқловчи фармонни имзолади. Шу билан бирга, компаниянинг ўзи 90 кун ичида АҚШдаги барча активларни сотиши ва фойдаланувчиларнинг тўпланган барча шахсий маълумотларини йўқ қилиши керак.
Бунга жавобан TikTok эгалари АҚШ президент маъмуриятига қарши даъво аризаси билан чиқиб, мамлакат ҳудудида ушбу иловани блоклаб қўйиш қарорига қарши бўлишди. «Биз маъмуриятнинг TikTok миллий хавфсизликка таҳдид эканлиги ҳақидаги позициясига қатъиян қўшилмаймиз», - дея маълум қилишган компанияда. TikTok’да таъкидлашларича, можарони Америка ҳукумати билан тинч йўл билан ҳал қилишга уринишди ва ҳатто аввал рози бўлмаган баъзи талабларни ҳам бажаришди, аммо президент маъмурияти буни эътиборсиз қолдирди.
Мавзуга оид
23:30 / 07.11.2024
Канада TikTokʼдан мамлакатдаги бўлинмасини ёпишни талаб қилди
20:12 / 29.10.2024
TikTok асосчиси Хитойнинг энг бадавлат инсонига айланди
21:29 / 21.09.2024
TikTok АҚШ санкциялари туфайли Sputnik ва RT аккаунтларини ўчириб ташлади
00:06 / 10.08.2024