Ўзбекистон | 08:11 / 27.08.2020
5910
1 дақиқада ўқилади

Ер назоратчи инспекторлар ойлигига қўшимча устама белгиланди. Мақсад коррупциянинг олдини олиш

Кейинчалик ойлик маошни яна ошириш босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилмоқда. 

Давергеодезкадастр қўмитасининг туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастрлари бўлимлари мутахассисларининг ўртача ойлик иш ҳақи бугунги кунгача 900 минг - 1,1 млн сўмни ташкил этган

Давергеодезкадастр қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, шу сабаб соҳада юқори малакага эга кадрларнинг қўнимсизлиги ва коррупция авж олди.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, коррупциянинг олдини олиш мақсадида ҳудудий Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ходимлари ҳамда ер назоратчи инспекторлари ойлик маошларига қўшимча равишда қўмитанинг “Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан ҳар ойда 100 фоизлик устамалар ҳамда овқат (йўл) пули берилиши белгиланди. 

Қайд этилишича, бунда ходимнинг ойлик иш ҳаққи миқдорига ўртача 1,5 млн. сўмдан 2,0 млн. сўмгача қўшимча маблағ қўшилади. 

Кейинчалик ойлик маошни яна ошириш босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилмоқда, дейилади маълумотда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид