Жаҳон | 01:04 / 28.08.2020
4592
1 дақиқада ўқилади

Британия бош вазири ортиқча вазндан халос бўлиш учун шахсий мураббий ёллади   

Фото: AFP

Британия бош вазири Борис Жонсон ортиқча вазндан халос бўлиш учун шахсий мураббий ёллади. Бу ҳақда британ нашрлари хабар берди.    

Жонсоннинг мураббийи машҳур кишилар билан ишловчи ва телешоуда иштирок этувчи Гарри Жеймсон бўлган.

Британия бош вазири коронавирусни бошдан ўтказгандан кейин ортиқча вазнга қарши курашишга қарор қилган. Унинг таъкидлашича, ортиқча вазн эҳтимол унинг касалликни оғир кечиришига сабаб бўлган: Жонсон бир неча кун жонлантириш бўлимида ўтказишига тўғри келган.

Аввал Жонсон ортиқча вазнга олиб келувчи ширинликлар ҳамда унли маҳсулотлар ва умуман зарарли егуликлар истеъмол қилишга мойиллигини бир неча марта айтган.

Таъкидланишича, 55 ёшли Жонсонга унинг 32 ёшли қаллиғи Кэрри Саймондс ижобий таъсир кўрсатмоқда: бош вазир охирги маҳал анча ориқлаган ва спиртли ичимликлар ичишни камайтирган. Апрель охирида жуфтлик ўғил фарзандли бўлганди.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид